173 ko'rilgan
Ходим ишга келмасдан тушунтириш хати ёзишдан бош тортса, унга қандай чора кўриш мумкин?

@Yurist_Xizmati 4239-савол:

Ассалому алейкум! Агар ходим ишга келмасдан,тушунтириш хатини езишдан бош тортса,унга нисбатан далолатнома кандай езилади,ва унга кандай тартибда интизомий жазо кулланади?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 312-моддасига мувофиқ ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:

1) ҳайфсан;

2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима.

3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (100-модда иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари).

☝️Ушбу кодекс 313-моддасига кўра юқоридаги жазо турлари фақат уни қўллашга ваколатли шахслар томонидан берилиши мумкин. Ходимга интизомий таъсир чораси қўллашга иш берувчи ҳақли. Бунда МК 313-моддаси қоидаларига риоя қилган ҳолда ходимга интизомий таъсир чораси қўллашга ҳақлисиз.

Далолатнома одатда камида 4 кишидан иборат шахслар томонидан тузилиши мақсадга мувофиқ. Бунда касаба уюшмалари қўмитасидан ҳамда ходим бевосита бўйсунадиган раҳбар бўлиши яхши бўлади.

Далолатномада ходим томонидан содир этилган ҳаракат ҳамда унинг тушунтириш хати ёзишдан бош тортиш асослари ва сабаблари аниқ баён қилиниши ва юқоридаги шахслар томонидан имзоланиши лозим,

Далолатнома расмийлаштирилгач, интизомий таъсир чораси қўллаш бўйича буйруқ чиқарилади. Мазкур буйруқнинг бир нусхаси ходимга тақдим этилади ва яна бир маротаба ходимдан буйруқ билан танишганлик ҳақида тилхат олинади. Бунда тилхат олишдан ходим яна бош тортса бу ҳақида қўшимча далолатнома тузилади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 14 Noy, 23 da maqola yozgan. | 173 ko'rilgan