83 ko'rilgan
⚡️⚡️Психолог лавозимига талабаларни ишга қабул қилиш мумкинми?

     ❓ Савол: Бизнинг мактабга 4-курсда ўқиётган талаба суднинг қарори асосида психолог лавозимига ишга қабул қилинди. Малака талабларда психолог камида бакалавр даражасида бўлиши кераклиги белгиланган. Бу ҳолатда қандай йўл тутиш керак?

     ✅ Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра олийгоҳларнинг педагогика йўналишларида ўқиётган шахслар 3-курсдан бошлаб ўқишига халақит бермаган ҳолда педагоглик ишини амалга ошириш учун мактабларга асосий ишчи сифатида ишга қабул қилиниши мумкин.

     ❕Аммо талабаларнинг психолог лавозимида ишлашига рухсат этилмайди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 16 августдаги 247-сонли буйруғи билан "Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларида психологларнинг малака талаблари белгилаб берилган.

     Унга кўра психолог лавозимида ишлаш истагини билдирган фуқаро камида бакалавр даражасидаги психолог ёки олий маълумот ва унга қўшимча психология йўналиши бўйича қайта тайёрлов курсини тугатган бўлиши лозим.

     Талабалар эса ушбу талабларга мос тушмайди. Чунки улар тугалланмаган тўлиқсиз олий маълумотли шахслар ҳисобланади. Бу вазиятда суд нотўғри қарор чиқарган бўлиши мумкин. Ушбу ҳолат юзасидан юқори суд инстанцияларга қайта мурожаат қилиш лозим.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 12 Noy, 23 da maqola yozgan. | 83 ko'rilgan