78 ko'rilgan
Ҳарбий хизматчиларни обунага мажбурлаш тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4208-савол:

Ассалому алайкум ман ҳарбий хизматчиман 2024 йил учун октябр ойидан обуна бошланди. Ҳарбий қисмша ватанпарвар газетаси учун 532 минг сўм тўланиб обуна бўлиш керак Тўланмаса уйга кетмайсан деган оғзаки буйруқлар бўлди  ва мен ўзбекистон республикасида жойлашган худудаги почтадан обуна бўлдим ўз уйимга ва квитанцяни олиб келиб торўирсам бу ўтмайди сан ўзимизга келган нашретга обуна бўлишинг керак деди ман нима қилишим керак?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Меҳнат кодексининг 11-моддасига мувофиқ контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга, шунингдек ички ишлар ва давлат божхона хизмати органларида, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматида, Миллий гвардиясида хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчиларга (ходимларга) ва уларга тенглаштирилган бошқа шахсларга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг махсус қонунчиликка зид бўлмаган қисми татбиқ этилади.

Шунга кўра интизом низомларида ёки ички тартиб қоидаларда мазкур масала тартибга солинмаган бўлса, унда Меҳнат кодекси қоидалари қўлланилади.

❗️Обуна масаласида Меҳнат кодексининг 22-моддасида ходимнинг мажбуриятлари орасида бундай мажбурият қайд этилмаган.

 

 Ундан ташқари МК 269-моддасида ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш асослари қайд этилган, лекин улар орасида ходимнинг иш ҳақидан обуна учун ушлаб қолиш белгиланмаган.

 

❌ Шунга кўра, сизлардаги вазиятда обунага мажбурлаш мумкин
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 11 Noy, 23 da maqola yozgan. | 78 ko'rilgan