37 ko'rilgan
#Биласизми

❗️Шахсга доир маълумотларни тарқатганлик учун 49.5 млн жарима бор!

Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш фуқароларга БҲМнинг 7 баравари (2 млн 310 минг сўм), мансабдор шахсларга эса –  БҲМнинг 50 баравари (16 млн 500 минг сўм) миқдорида маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу ҳаракатлар маъмурий жаримадан кейин содир этилса БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача (33 млн сўмдан 49 млн 500 минг сўмгача) жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 11 Noy, 23 da maqola yozgan. | 37 ko'rilgan