53 ko'rilgan
ЯНГИ ТУҒИЛГАН БОЛАГА СУЮНЧИ ПУЛИНИ ҚАЕРДАН ВА ҚАНЧА МУДДАТДА ОЛИШ МУМКИН ?

⚡️САВОЛ;
Мен бундан уч ой олдин фарзандли бўлдим, лекин хеч қандай суюнчи пули олганим йўқ. Хозир хам мурожаат қилсам ўша пулни олишим мумкинми ёки муддат ўтиб кетиб бўлдими ?

⚡️ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 майдаги 327-сон қарорига биринчи илова қилиб келтирилган "Маъмурий регламент"га кўра, суюнчи пули бола туғилган кундан бошлаб 6 ой муддат ичида мурожаат қилинган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан ажратилади ва нафақа пули нафақа етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот томонидан тўланади деб кўрсатилган.

✅ Демак ,Сиз 6 ойлик муддат ўтиб кетмаганлиги сабабли ҳозир хам мурожаат қилиб ушбу маблағни олишингиз мумкин.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 08 Noy, 23 da maqola yozgan. | 53 ko'rilgan