76 ko'rilgan
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❕Электромобиллар учун алоҳида жойлар ажратилади
 
☑️ Қонунга кўра, электрда ишлайдиган транспортлар учун алоҳида жойлар ажратилади. Бундай жойларда электр қувват манбаларига уланиш имконияти яратилиши мумкин.

 Тўхтаб туриш жойларидан фойдаланишга монелик қиладиган тўсиқларни ва бошқа конструкцияларни ўрнатиш тақиқланади.

 Тўхтаб туриш жойларига транспортларнинг киришини, улардан чиқишини ва бу жойларда ҳаракатланишини ташкил этиш махсус ваколатли давлат органлари билан келишилган лойиҳага мувофиқ амалга оширилади.

 Умумий фойдаланишдаги тўхтаб туриш жойларининг эгалари тўхтаб туриш жойларидан фойдаланиш қоидаларини ҳамма учун қулай бўлган жойларга танишиб чиқиш учун жойлаштириши шарт.
Bu mavzu Moliya va biznes bo'limida 21 Yan da maqola yozgan. | 76 ko'rilgan