80 ko'rilgan
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Зомин”, “Чимён” ва “Амирсой” ҳудудида бож олинмайдиган йирик савдо комплекслари барпо этилади

“Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-9-сон, 12.01.2024 й.) қабул қилинди

 Фармонга кўра қуйидагилар барпо қилинади:

туризм салоҳияти юқори бўлган туман ва шаҳарларда замонавий меҳмонхоналар (жойлаштириш воситалари) ва майдони 5 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо-кўнгилочар мажмуаларидан иборат бўлган туризм марказлари;

“Зомин” туристик-рекреацион зонаси, “Чимён” халқаро умуммавсумий курорти ва “Амирсой” тоғ-чанғи курорт зонаси ҳудудида бож олинмайдиган (“duty free”) ва йирик халқаро брендларнинг савдо дўконларидан иборат бўлган йирик савдо комплекслари (“Luxury tourism village”).

 2024 йилдан хорижий мамлакатларда республиканинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш учун Туризм вакиллари бириктирилади.

 2024 йил 1 октябргача туризм марказларининг мастер режалари ишлаб чиқилади.

✔️Шунингдек,  2024 йилдан:

➖ туризм намойиши объектларини ўзаро боғловчи “туризм ҳалқалари”ни ташкил қилиш асосида саёҳат муддатини оширишни назарда тутувчи “Ўзбекистонда яна бир кун саёҳат” дастури амалга оширилади.

➖ республикадаги туризм намойиши объектларини ўзаро боғловчи Туристик йўналишлар (маршрутлар)нинг ягона реестри юритилади.
 
➖ҳар икки йилда бир маротаба май ойининг учинчи ҳафтасида мукофот жамғармаси 2 миллион АҚШ доллари бўлган Халқаро “Ўзбекистон ипак матолари” мода ҳафталиги (“SILK UZBEKISTAN FASHION WEEK”) ўтказилади.

➖ миллий заргарлик маҳсулотлари дўконларида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган, қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли қуймалар ҳамда Марказий банкнинг эсдалик пул белгиларини сотиш учун вендинг автоматларини ўрнатишга рухсат берилади.

➖ “Тўрт фаслнинг ҳар бирида саёҳат” туризм мавсумларининг очилишини назарда тутувчи фестиваллар ўтказилади.
Bu mavzu Moliya va biznes bo'limida 19 Yan da maqola yozgan. | 80 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing