74 ko'rilgan
​​Қашқадарёдаги Турон нодавлат университети лицензияси борми? Дипломи Ўзбекистонга ўтадими?

@Yurist_Xizmati 4328-савол:

Саволим  куйдагича. Кашкадарё вилоятидаги Турон нодавлат  олийгохини лицензияси борми
Тулик малумот беринг, илтимос. Дипломи Узбекистонга утадими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Бу университет Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясидан аккредитециядан ўтган ва лицензия асосида фаолият юритади.

Юридик жиҳатдан белгиланган тартибда лицензия олган (Вазирлар Маҳкамасининг 21.02.2022 йилдаги 80-сон қарори,) ва давлат аккредитациясидан ўтган нодавлат олий таълим ташкилотларининг дипломи тан олинади ва бошқа давлат ОТМларнинг дипломи билан бир хил юридик кучга эга бўлади (Таълим тўғрисидаги қонун 57-,58-моддалари).

✅ Шундай экан, бу ОТМларнинг дипломи Ўзбекистонда ўтади.
Bu mavzu Ta'lim bo'limida 18 Yan da maqola yozgan. | 74 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing