155 ko'rilgan
БОЛА ПУЛИ ОЛИШДА РАСМИЙ ДАРОМАД СУРАЛМАЙДИ.


✅ Расмий даромад талаб этилмайдиган оила аъзолари, яъни ишлашлари шарт бўлмаганлар
‍-  бола уч ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилувчи оналарга (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга);
‍‍-  таълим муассасаларида ўқиётганларга (таълимнинг кечки ва сиртқи ўқиш ҳолатлари бундан мустасно);
-  ишламайдиган пенсионерларга, давлат пенсияси тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахсларга ва меҳнатга лаёқатсизлик юзасидан нафақа олувчи фуқароларга,
‍‍ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга, I ёки II гуруҳ ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга;
‍-  амалда томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритиш билан банд бўлган оила аъзоларига;
‍‍-  16 ёшгача болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларнинг оналарига (онаси бўлмаган ҳолда, отасига), оила аъзоси ҳисобланган I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни ёки ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган кексаларни парвариш қилаётганларга (ушбу маълумот Пенсия жамғармаси бўлими томонидан аниқлаштирилади);
-  чет элда ишлайдиган ёки чет элда тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи оила аъзоларига;
‍-  оиланинг «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида (ўзини ўзи бошқариш органининг оила таркиби ва иқтисодий аҳволи тўғрисидаги маълумотида ёритилиши лозим) оилавий тадбиркорликда банд бўлган, бироқ ушбу дастур бўйича микрокредит олинган санадан бошлаб кўпи билан 12 ой банд бўлган аъзоларига;
‍⚖-  суднинг қонуний кучга кирган ҳукми бўйича жазони ижро этиш муассасаларида эканлиги муносабати билан оилада бўлмаган аъзоларига;
‍‍Боласини ёлғиз тарбиялаётган оналар (оталар)га ҳамда никохи бекор қилинган аёларга;
Расмий ларомад манбаларига эга бўлмагвн ва охирги бир йил мобайнида(ТЕМИР ДАФТАР) руйихатида булган оилаларга;
‍‍‍Тўрт ва ундан ортиқ унсакиз ёшга тўлмаган фарзанди мавжуд бўлган оилани мехнатга лаёқатли ҳарбир аъзосига;
-  туман (шаҳар) аҳоли бандликка кўмаклашиш марказига иш қидирувчи сифатида расмий мурожаат қилган ёки ишсиз сифатида рўйхатга олинган, ушбу марказ томонидан касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ёки малака оширишга юборилган, шунингдек, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатига киритилган шахсларга
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 15 Yan da maqola yozgan. | 155 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing