100 ko'rilgan
❓Жағнинг бир томони билан овқат чайнаса, нима бўлади?

⭕️ Бундай ҳолда, тишнинг нариги  томонини фойдали босим ва ўз-ўзини тозалаш тизимисиз қолдирамиз. Биз чайнаганимизда, тишларга босим тушади у  тишларни, милкларни массаж қилади. Бу орқали ўша соҳада қон айланиши яхшиланади.

Агар жағнинг бир қисми бу жараёнда иштирок этмаса, унда у соҳада қон айланиши бузилади. Натижада тиш милклари бўшашади ва тишни ушлаб туролмайди.

✅ Шунинг учун овқатни у ёки бу томон билан алмаштириб чайнанг. Шунингдек, таомномангизга сабзи ёки селдерей каби қаттиқ овқатларни қўшинг. Бу жағни яхшироқ машқ қилдиришга ёрдам беради.
Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 15 Yan da maqola yozgan. | 100 ko'rilgan