146 ko'rilgan
❓Уй-жой ўзимни номимда бўлмаса ҳам таъмирлаш учун кредит олиш имкони борми?

☑️Ипотекани қайта молиялаштириш компаниясининг мувофиқ талаблари асосида уй-жойни таъмирлаш учун ажратиладиган кредитни олишда асосий қуйидаги 2 шарт мавжуд:

1) кредит олувчи шахс таъмирланадиган уй-жойда доимий рўйхатда бўлиши;

2) уй-жой эгасининг розилиги (кредит олишда уй-жой гаровга олинади)

❗️Айни пайта  уй-жойни таъмирлаш учун ажратиладиган узоқ муддатли ипотека кредитлари қуйида кўрсатилган банкларда мавжуд:

ИПОТЕКА БАНК


ҲАМКОРБАНК


ЎЗМИЛЛИЙБАНК


● Кредит шартлари:
Фоизи – 16.5%;
Муддати - 10 йил;
Бошланғич тўлов - талаб этилмайди
Миқдори- 80 млн сўмгача
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 09 Yan da maqola yozgan. | 146 ko'rilgan