115 ko'rilgan
Нега айрим раҳбарлар таътилни ёмон кўради?

Эътибор берсангиз, айрим раҳбарлар таътилга чиқишни истамайди ёки чиқса ҳам тўлиқ дам олмайди. Тўғри, бу масъулият билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин, лекин ҳаммада ҳам ундай эмасда.

Асосий сабабларидан бири ўз креслоларига қаттиқ ёпишиб қолганликдан бўлса керак. Бунақа раҳбарлар амалини йўқотиб қўйишдан ёмон қўрқишади. Улар хатто ўз ўринбосарларига ҳам ишонмайди. Гўёки, бир кун ишда бўлмаса, ҳамма унга қарши фитна уюштириб, ишидан айрилиб қоладигандек туюлаверади.

Таътилда ҳам ҳотиржам дам ололмайди, тинч ухлолмайди. Тушларида ҳам фақат ишхонадаги “душманлари” билан жанг қилиб чиқса керак. Қўрққанидан эртасигаёқ дарров ишга қайтволади. Бундай раҳбарлар ўзи таътил олмаганидан кейин, бошқаларга берармиди?

Ҳуллас, таътилга чиқмайдиган ва таътилда тўлиқ дам олмайдиган раҳбарларга ачиниш керак.
Bu mavzu Turli maslahatlar bo'limida 09 Yan da maqola yozgan. | 115 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing