54 ko'rilgan
РАҲБАРИМИЗ КОМИССИЯ АЪЗОСИ БЎЛИШИ МУМКИНМИ?

САВОЛ:
Корхонамизда интизом бузган ходимга нисбатан хизмат текшируви тайинланди. Комиссия тузилди. Раҳбаримиз ҳам комиссия раиси бўлиб, ўзлари хизмат текширувини назорат қилишни хохлашяпти. Шундай қилсак бўладими?

ЖАВОБ:

Йўқ, бу мумкин эмас.

МКнинг 304-модданинг 3-қисмига кўра  "хизмат текшируви Комиссияси таркибига хизмат текшируви ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилган мансабдор шахс киритилишига йўл қўйилмайди – деб белгилаб қўйилган.

Шу сабабли хозирги холатда интизомни бузган ҳодимга тайинланган хизмат текшируви комиссияси аъзолигига раҳбарингиз киритилиши нотўғри бўлади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 07 Yan da maqola yozgan. | 54 ko'rilgan