78 ko'rilgan
​​⚡️ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ ВА ИШЛАНМАЙДИГАН БАЙРАМ КУНЛАРИ ХОДИМНИНГ РОЗИЛИГИСИЗ ИШГА ЖАЛБ ЭТИШГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ

     ⚪️ Меҳнат кодексининг 210-моддасига кўра,

     ✅ Дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ходимнинг розилигисиз ишга жалб этишга йўл қўйилмайди, бундан қуйидаги ҳоллар мустасно:

     ▪️табиий ёки техноген хусусиятга эга ҳалокатларнинг, ишлаб чиқаришдаги аварияларнинг, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг, шунингдек ёнғинларнинг, тошқинларнинг, зилзилаларнинг, эпидемияларнинг ёки эпизоотияларнинг олдини олиш ёки оқибатларини бартараф этиш ҳамда аҳолининг ёхуд унинг бир қисмининг ҳаётига ёки нормал яшаш шароитларига таҳдид соладиган бошқа алоҳида ҳолларда бажариладиган ишлар амалга оширилиши учун;

     ▪️бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун;

     ▪️марказлаштирилган иссиқ сув таъминоти, совуқ сув таъминоти ва (ёки) сув чиқариш тизимларининг, газ таъминоти, иссиқлик таъминоти, ёритиш, транспорт, алоқа тизимларининг нормал ишлашини бузадиган кутилмаган ҳолатларни бартараф этишга доир ижтимоий жиҳатдан зарур ишлар амалга оширилиши учун;

     ▪️иш берувчининг мулкини нобуд қилиш ёки унга зарар етказишнинг олдини олиш учун.

      Ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида кўрсатилган ҳолатларга кўра ходимларни дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ишга жалб этишга ходимнинг меҳнат вазифаси доирасида йўл қўйилади.

     ✅ 263-моддада эса, Ишланмайдиган байрам кунларидаги иш учун, ушбу иш жадвалга биноан амалга оширилганлигидан ёки ходим мазкур Кодекснинг 210-моддасига мувофиқ ишланмайдиган байрам куни ишга жалб этилганлигидан қатъи назар, камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади ёхуд ходимнинг хоҳишига кўра бошқа дам олиш кунини бериш ва бир ҳисса миқдорида ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади.

      Афсуски, Меҳнат қонунчилигига "Қатъий риоя этилишини" билганимиз сабабли, ходимларга ўз ҳақингизни билинг, ҳуқуқингизни талаб қилинг дея олмаймиз. Ходимлар ҳимояланмаган.

     ⭐ Турли даражадаги "Ишчан" раҳбарларга эслатамизки, ходимлар ҳуқуқини поймол қилманг, уларнинг ҳам оиласи, бола-чақаси бор. Дам кунларида ходимларингизни тинч қўйинг. Ўзингиз ҳам оилангиз билан маза қилиб дам олинг. Бир йилда бўлмаган ишни бир кунда ўзгартириб бўлмайди!  

     ⚠️ Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 30-31 декабр, 2024 йил 1 ва 2 январ кунлари (кетма-кет 4 кун) дам олиш куни ҳисобланади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 02 Yan da maqola yozgan. | 78 ko'rilgan