52 ko'rilgan
❗️ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ НЕЧА ЙИЛГА БЕРИЛАДИ ?

⚡️САВОЛ;
Мен субсидия асосида уй-жой олмоқчи эдим. Мен олаётган уйнинг бошланғич тўловини бир қисми учун менга субсидия тўлаб берилса, тўловларнинг қолган қисмини қанча муддатда тўлашим керак ?

⚡️ЖАВОБ;
Президентнинг 11.03.2021 йил кунги ПФ-6186-сон фармонида, Молия вазирлиги тижорат банкларига пул маблағларини ҳамда тижорат банклари аҳолига ипотека кредитларини 6 ойлик имтиёзли давр билан 20 йил (йигирманчи йилни ҳам қўшган ҳолда) муддатга ажратиши кўрсатилган.

 Юқоридаги асосга кўра, Сиз уй-жойнинг қолган тўловларини 20 йил давомида тўлаб боришингиз мумкин. 20 йил давомида хар ойда қанча миқдорда тўлов тўлаб боришингиз кераклиги олган уйингизни баҳосига  қараб тўлов графигингизда кўрсатилади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 25 Dek, 23 da maqola yozgan. | 52 ko'rilgan