35 ko'rilgan
❗️КИМЛАР ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИШДА ГУМОНЛАНУВЧИ СИФАТИДА УШЛАБ ТУРИЛИШИ МУМКИН.

 Жиноят процессуал кодексининг 221-моддасига асосан, жиноятни содир этишда гумон қилинган шахс қуйидаги асослар мавжуд бўлганда ушлаб турилиши мумкин:

✅ 1) шахс жиноят устида ёки бевосита уни содир этганидан кейин қўлга тушса;

✅ 2) жиноят шоҳидлари, шу жумладан жабрланувчилар уни жиноят содир этган шахс тариқасида тўғридан-тўғри кўрсатсалар;

✅ 3) унинг ўзида ёки кийимида, ёнида ёки уйида содир этилган жиноятнинг яққол излари топилса;

✅ 4) шахсни жиноят содир этишда гумон қилиш учун асос бўладиган маълумотлар мавжуд бўлиб, у қочмоқчи бўлса ёки доимий яшайдиган жойи йўқ ёхуд шахси аниқланмаган бўлса.

➖Манашу асослардан бири мавжуд бўлганида шахс жиноят содир қилганликда гумон қилиниб, ушлаб турилиши мумкин. Кўрсатилганлардан ташқари бошқа ҳолатларда шахс асоссиз ушлаб турилиши мумкин эмас. Сабабсиз ушлаб туришга бирор-бир тизим ҳақли хам эмас.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 24 Dek, 23 da maqola yozgan. | 35 ko'rilgan