35 ko'rilgan
#2024_йил_1_январдан

❗️Гаров билан таъминланган талабларни қаноатлантириш тизими янада такомиллаштирилади

 Марказий банкнинг гаров билан таъминланган талабларни қаноатлантириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида қуйидаги тартиблар жорий этилади:

➖тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жараёнида кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан қаноатлантиришда уларга мутлақ устунлик бериш;

➖гаровга қўйилган мол-мулкни такрорий аукционда сотиш мумкин бўлган энг паст нархни аукцион объекти бошланғич нархининг 80 фоизи миқдорида белгилаш;

❕Бунда, мол-мулк такрорий аукционда реализация қилинмаса, ундирувчига ушбу мол-мулкни аукцион бошланғич нархидан 25 фоиз паст қийматда ўзида қолдириш таклиф қилинади.

➖ундирув қаратилган гаровга қўйилган мол-мулкнинг очиқ кимошди савдосида сотилишини гаровга қўювчининг илтимосига асосан кечиктирилишига йўл қўйилмаслиги;

➖қарздорнинг ихтиёрий равишда тугатилиши жараёни бошланиши муносабати билан давлат ижрочиси томонидан ижро ишини тамомлаш ҳамда мол-мулкни тасарруф қилишга доир чекловларни олиб ташлаш амалиётини бекор қилиш.
Bu mavzu Ta'lim bo'limida 24 Dek, 23 da maqola yozgan. | 35 ko'rilgan