123 ko'rilgan
Ходим таътилдан муддатидан олдин ишга қайтиши мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4294-савол:

Ассалому алейкум. 1-савол) Мен 2023-йил 04-декабрь куни мехнат таьтилига шикган эдим. Енди мехнат кодексининг 234-моддаси буйича жорий йил 26-декабрь кунидан бошлаб кайта ишга чикишга ариза ёзсам буладими.  (2023- yilning 4-dekabr kunidan 2024-yil 5-yanvar kuniga qadar jami 31 (o'ttiz bir) kalendar kun muddati bilan mehnat ta’tili berilsin. Ishga kirishish vaqti 2024-yil 8-yanvar etib belgilansin) буйрукда шундай ёзилган. 2-савол) 4-декабрьда мехнат таьтилига чикдим, лекин халигача отпуска пули тушмади. Кеча 15-декабрь куни аванс хаммага солинди (мендан бошка). Узи отпуска пули солиб бериш тартиби кандай?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

✅ Ходимни таътилдан чақириб олиш мумкин.

☝️Фақат бунда бир қатор талаблар бор. Агар иш берувчи сизни ишга чиқаришда рози бўлса ва ҳозирда сизда меҳнат мажбуриятлари мавжуд бўлса, унда ишга чиқишга имкониятингиз бор.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 232-моддасига мувофиқ ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга таътилнинг исталган вақтида фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади.

Бироқ иш берувчида ҳақиқатда сизни меҳнат таътилидан чақириб олишга арзирли сабаб бўлиши керак.

Шунингдек, ушбу кодекс 231-моддасига асосан таътилдан чиқариб олиш учун таътилнинг ҳеч бўлмаганда бир қисми ўн тўрт календарь кундан кам бўлмаслиги керак.

❗️Бундан ташқари, МК 230-моддасига кўра таътилнинг қолган қисми шу иш йили ичида берилиши шарт.

✅ Демак, сиздаги ҳолатда ҳам ушбу талабларга жавоб берган ҳолда сизни таътилдан чақириб олиш мумкин. Бунда юқоридаги қоидаларга мувофиқ сиз ишга қайтасиз.

Бунда сизга таътил пули Мк 233-моддаси иккинчи қисмига кўра ҳар йилги меҳнат таътили вақти учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида белгиланган муддатларда, бироқ таътил бошлангунига қадар охирги иш кунидан кечиктирмай амалга оширилади.

‍♂️ Шунга кўра бу ҳолатда сизга таътил пули таътилга чиққан кунингиздан кейин келадиган аванс ёки тўлиқ иш ҳақи тушадиган кунда тўланиши керак.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 24 Dek, 23 da maqola yozgan. | 123 ko'rilgan