51 ko'rilgan
#Биласизми

✅  Қонунчиликка кўра, қуйидаги педагог кадрларининг малака тоифаси (лавозими) бир поғонага оширилиши белгиланган:

давлат мукофотлари билан тақдирланган педагог кадрлар;

“Устоз” миллий мукофоти ғолиблари;

Worldskills мусобақалари совриндорларини тайёрлаган таълим ташкилотларининг педагог кадрлари;

республика миқёсидаги фан олимпиадалари ва кўрик-танловларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган педагог кадрлар.

 Бунда, педагог кадрларнинг малака тоифасини (лавозимини) бир поғонага оширишда “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом кучга киргандан кейинги эришилган натижалар инобатга олинади.
Bu mavzu Ta'lim bo'limida 20 Dek, 23 da maqola yozgan. | 51 ko'rilgan