29 ko'rilgan
❓Ҳомиладорлик даврида қандай ҳолатлар хавфли ҳисобланади?

✅ Ҳомиладорлик касаллик эмас, табиий жараён ҳисобланади. Ҳомиладорлик даврининг асоратларсиз ўтиши учун организмга ёрдам бериш лозим.

▫️Ушбу даврда она газли ичимликларни чеклаши зарур;

▫️Консерва маҳсулотлари, ярим тайёр маҳсулотлар, нотабиий шарбатлар истеъмол қилиш организм учун зарарли ҳисобланади;

▫️Ҳомиладорлик даврида оғир кўтармаслик, эгилган ҳолда узоқ вақт бўлмаслик, иссиқ хона, сауна ва бассейнларга тушмаслик керак. Уларнинг ўрнига ҳомиладор аёллар учун махсус спорт турлари тавсия этилади;

▫️Бу давода стресс ҳолатларидан узоқ бўлиш тавсия этилади;

▫️Шовқинли жойларда узоқ вақт бўлиш она ва бола асаб тизимига салбий таъсир кўрсатади, унинг ўрнига тинч машғулотлар билан шуғулланиш мумкин;

▫️Узоқ вақт чалқанча ҳолатда ётмаслик керак. Бу даврда ён томонга ётиш зарарсиз ҳисобланади
Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 15 Dek, 23 da maqola yozgan. | 29 ko'rilgan