32 ko'rilgan
#Биласизми

✳️ Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг қийматини тўлиқ тўлаган ҳолда уларни харид қилган ва ўрнатган истеъмолчиларга харид харажатларининг бир қисми қуйидаги миқдорларда Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси ҳисобидан компенсация қилинади:

▶️ Қуёш ёки шамол электр станциясини ўрнатганлик учун компенсациялар миқдори ўрнатилган қуввати:

 0,5 кВтдан 1 кВтгача бўлганда БҲМнинг 7 баробар (2 млн 380 минг сўм);

1 кВтдан 1,5 кВтгача бўлганда БҲМнинг 10 баробар (3 млн 400 минг сўм);

 

1,5 кВтдан 2 кВтгача бўлганда БҲМнинг 15 баробар (5 млн 100 минг сўм);

2 кВт ва ундан юқори бўлганда БҲМнинг 20 баробар (6 млн 800 минг сўм);

5 кВт ва ундан юқори бўлганда БҲМнинг 50 баробар (17 млн сўм, фақатгина янги ерлар ўзлаштирилганда ва тик қудуқларда ўрнатилган сув насосларининг электр энергияси истеъмоли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари орқали таъминланганда).
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 13 Dek, 23 da maqola yozgan. | 32 ko'rilgan