18 ko'rilgan
КЕЛИНЖОН, ТУРА ҚОЛИНГ!

Офтоб ҳам чиқиб кетди.

Уйқулар ўчиб кетди.

Нонуштани кутяпман.

Вой, қорним очиб кетди.

Келинжон, тура қолинг!

Хонангиз олдида сал.

Тутиб қоляпти "йўтал".

Чўмич "тушиб кетяпти".

Сизчи, бамисоли кар.

Келинжон, тура қолинг.

Човгум чаляпти ҳуштак.

Қайнота олазарак.

"Бир нарса деб қолмасин".

Менинг бу жоним  халак.

Келинжон, тура қолинг!

Пиширинг қуймоқ, ширчой.

Ана ун, сут, ҳамда мой.

Додангиз кутиб қолди.

Чаққон бўлинг, ўргилай.

Келинжон, тура қолинг.

Жиринглайвериб соат.

Бўлиб кетди бетоқат.

Чалавериб жинғироқ.

"Э, бор!" - деди ниҳоят.

Келинжон, тура қолинг!

Сувларни сепдим ўзим.

Нонларни ёпдим ўзим.

"Қачон келин чиқар" деб.

Эшикда икки кўзим.

Келинжон, тура қолинг!

Келинжоним тургунча

Пиширдим ширин кулча.

Чой  дамлаб, ўраб қўйдим.

Совумасин чиққунча.

Келинжон, тура қолинг!

Онангиз  айтган ўзи:-

"Уйқучироқ шу қизим".

Ёстиқни кўрса бўлди.

Юмилиб кетар кўзи".

Келинжон, тура қолинг!

Ҳайронман ўғлимга ҳам.

"Тур, чиқ!"- демайди ҳеч ҳам.

" Бор, ишингни қил, хотин".

"Прислугами онам?"

Келинжон, тура қолинг!

Сезаяпман, уйғоқсиз.

Чиқа олмай хунобсиз.

Хижолат бўлманг болам.

Майли, бир ухлаб қобсиз.

Келинжон, тура қолинг!

Ростини айтсам, болам.

Шундай бўлган менда ҳам.

Меҳрибон ойижоним.

Уришмаганлар ҳеч ҳам.

Келинжон, тура қолинг!

Майли, мен ҳам онаман.

Фарзандга парвонаман.

Давримда бир ухлабди.

Имкон бера қолай ман.

Келинжон, тура қолинг!.

Келинжоним, жон келин.

Уйқу қурмагур ширин.

Ёшликда ухлаб олинг.

Кейин келиши қийин.

Келинжон, тура  қолинг!

Келин, айтаман бир шарт.

Тинглангиз қилиб диққат.

Бир кун келин қилсангиз.

Мен каби  бўлинг фақат!

Келинжон, тура қолинг.

Артмасам ойна, чанг, пол.

Қилмасам овқат, дазмол.

Битта чойни тайёрлаш.

Менга келмайди малол.

Келинжон, тура  қолинг!

Муросаю мадора.

Қилиб она ва бола.

Тинч , тотув яшаяпмиз.

Жанжаллар не даркора.

Келинжон, тура  қолинг!

Уйқу асал, ширин, бол.

Мастурахон  бўлган зор.

Мана энди, уйқу йўқ.

Кечалар ўтар бедор

Келинжон, ухлай қолинг!

Дугона, эслаб қўйинг.

Ёшликни  қўмсаб қўйинг.

Ухлаб қолган бўлсангиз.

Битта " лайк" босиб қўйинг!

Келинлар, ухлаб олинг!

Биз бормиз, СИЗ дам олинг!

❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
Bu mavzu Oila va turmush bo'limida 11 Dek, 23 da maqola yozgan. | 18 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing

SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Sherlar va hikoyalar bo'limida 06 Yan da maqola yozgan. | 48 ko'rilgan