47 ko'rilgan
#Биласизми

❗️Нутқида, эшитиш ва кўришида оғир нуқсонлари бор болалар учун боғча пули тўланмайди

Қуйидаги касалликлар мавжуд болалар учун боғчаларда ота-оналар тўлови ундирилмайди:

1️⃣ нутқидаги оғир нуқсонлар (ринолалия, дудуқлик, болалар афазияси);

2️⃣ эшитишдаги оғир нуқсонлар (II — IV даражали нейросенсор эшитиш пастлиги ва карлик);

3️⃣ кўришдаги оғир нуқсонлар (кўзи ожизлик (амовроз); туғма нуқсонлар (микрофтальм, микрокорнеа, анофтальм, тўр парданинг ривожланишидаги туғма нуқсонлар; кўриш нервининг атрофияси, кўриш нерви диск ва макуласининг оғир даражадаги гипоплазияси, альбинизм, аниридия, кўриш ўткирлиги 0,4 гача); катаракта (марказий зонада тўлиқ ёки қисман хиралашиш, кўриш ўткирлиги 0,4 гача), афакия (кўз гавхари йўқлиги, кўриш ўткирлиги 0,4 гача), кўз гавхари силжиши (жой ўзгариши); глаукома (туғма, иккиламчи); тўр парданинг кўчиши);

4️⃣ таянч-ҳаракат аппарати бузилиши (III ва IV даражали сколиоз; кўкрак қафасининг III ва IV даражали гирдобсимон ёки килсимон деформацияси; артрогрипоз; болалар церебрал фалажи ва бошқа неврологик патологиялар оқибатида ортопедик деформациялари; остеомиелит асоратлари; тўғма маймоқлиқ (жарроҳлик муолажасидан кейинги ҳолат); ортопедик систем касалликлари (ахондроплазия, дисхондроплазия, хондродистрофия); тўғма сон суяк чиқиши (оператив даволашдан кейиги ҳолат);

5️⃣ психик ривожланишдаги нуқсонлар (психик ривожланишда кечикиш, психик-нутқий ривожланишда кечикиш, болалар аутизми);

6️⃣ ақлий ривожланишдаги нуқсонлар (енгил ва ўрта даражадаги ақлий заифлик);

7️⃣ мураккаб нуқсонлар (ривожланишда икки ва ундан ортиқ нуқсонлар мавжудлиги).
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 07 Dek, 23 da maqola yozgan. | 47 ko'rilgan