22 ko'rilgan
БЕПУЛ ДАВОЛАНИШ УЧУН ЙЎЛЛАНМА ОЛИШ

⚡️Савол:

Касалхонада бепул даволаниши учун йўлланмани (ордер) қаердан олинади?

⚡️Жавоб:

Тиббий ёрдам кўрсатилишига йўлланма олиш учун мижоз яшаш жойи бўйича қишлоқ врачлик пунктларига, қишлоқ ва шаҳар оилавий поликлиникаларига мурожаат қилиши лозим.

 Мижозларни тиббий ёрдам олишнинг даражасига мувофиқ тиббий ёрдам олиш учун йўналтириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

 қишлоқ врачлик пунктлари, қишлоқ ва шаҳар оилавий поликлиникалари томонидан ‑ тиббиёт бирлашмаларининг тегишли марказий кўп тармоқли поликлиникаларига йўлланма берилади;

 тиббиёт бирлашмаларининг тегишли марказий кўп тармоқли поликлиникалари томонидан ‑ тиббиёт бирлашмаларининг тегишли стационар бўлинмаларига ёки вилоят даражасидаги тиббиёт ташкилотларига;

 вилоят даражасидаги тиббиёт ташкилотлари томонидан ‑ республика даражасидаги тегишли тиббиёт ташкилотларига йўлланма беradi
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 07 Dek, 23 da maqola yozgan. | 22 ko'rilgan