26 ko'rilgan

❓Контакт линзалардан фойдаланишда нималарга аҳамият бериш керак?

✅ Кўзойнаклардан фарқли ўлароқ, контакт линзалар алоҳида эътибор ва гигиена қоидаларига риоя қилишни тавсия этади.

Контакт линзаларни тақиш ва ечишдан олдин қўлларни тозалаб ювиш ва қуритиш лозим

Линзаларни тақиш вақтида махсус ушлагичлардан фойдаланиш зарур.

Аёлларга контакт линзаларни пардоз қилишдан олдин тақиш тавсия этилади.

Контакт линзаларни сақловчи махсус идишларни тоза сақлаш ва дезинфекция қилиш керак.

Линзалар билан ухлаш, чўмилиш мумкин эмас.

Линзаларнинг яроқлилик муддати тугагач, ишлатиб бўлмайди.

Чангли ва шамолли ҳавода контакт линзалардан фойдаланмаслик тавсия этилади. Бунда кўзга инфекция тушиши мумкин. 

Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 06 Dek, 23 da maqola yozgan. | 26 ko'rilgan