24 ko'rilgan

❓ Қисқартирилган иш вақтида ишлаганда ҳақ тўлиқ тўланадими?

     Қисқартирилган иш вақти шароитларида ишлаётган ходимларнинг иш ҳақи нормал иш вақти учун белгиланган тўлиқ ҳажмда тўланади.

     Бунда бир асосий қоиадага аҳамият бериш керак: ўқув йили давомида ўқишдан бўш вақтида ишлайдиган ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ишлаб берилган вақтга мос равишда ёки ишлаб чиқарган маҳсулотига қараб амалга ошириладиган ҳолларда иш ҳақи тўлиқ таўланмайди.

     ❓ Бир неча лавозимда ишлаганда ёки иш ҳажми кўпайганда қўшимча ҳақ тўланадими?

     Бундай ҳоллларда хусусий ташкилот ходимлари учун — бир лавозимда ҳақиқатда бажарилган ишга тўғри келадиган иш ҳақи миқдорида;

     бюджет ташкилотлари ходимлари учун — бир неча лавозимда ишлаганлик учун маошининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади.

     Вақтинча йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини бажариш вазифаси унинг лавозимдаги ўринбосари зиммасига асосий ишдан озод этилмаган ҳолда юклатилганда қўшимча тўлов амалга оширилмайди.

     ❓ Ишдан ташқари вақтда ишлаганда қанча иш ҳақи тўлаш керак?

     Иш вақтидан ташқари иш учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

     Жамоа шартномасида, касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра ташкилот раҳбари (иш берувчи) томонидан қабул қилинган ички ҳужжатда, меҳнат шартномасида иш вақтидан ташқари иш учун қўшимча тўловларнинг юқорироқ миқдорлари назарда тутилиши мумкин.

    

Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 06 Dek, 23 da maqola yozgan. | 24 ko'rilgan