65 ko'rilgan

Ўқитувчининг ойлигидан ноҳақ ушлаб қолинганда қаерга мурожаат қилиш керак?

@Yurist_Xizmati 4273-савол:

Ассалому алайкум, мен Фарғона вилоятидаги мактабда ишлайман,  бизни оми завучимиз 23 та ўқитувчини ойлигини нохақ кесиб ташлабди, 800 мингдан,  500 мингдан ушлаб қолган,  огохлантирмаган,  мехнат кодекси 164 бор, ўзини қонун қоидалари борку,  хеч қайси  мактабларда кундалик ком бошлангандан бери ўқитувчилар ойлигидан завуч томонидан ушлаб қолинмаятган эди,  кундалик ком платформаси борку ўзи ушлаб қолади агар керек бўлса, ушлаб қолса огохлантириш керек эдику завуч,  ўзи хохласа келади хохласа кетади иш пайтида 1 хафталаб хам келмаган,  хоп майли ушлаб қолган бўлса нега ўзиникидан ё танишлари дўстлари қариндошлариникидан ушлаб қолмаган, шунга илтимос ёрдам берворинглар

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Бу ҳолатда туман адлия бўлимига ёки туман прокуратурасига мурожаат қилишингиз лозим.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 269-моддаси биринчи қисмида умумий қоидага кўра ходимнинг ёзма розилиги билан ушлаб қолиниши мумкинлиги белгиланган. 

Шунингдек, ушбу норманинг (МК 269-м) иккинчи қисмида иш берувчининг ходимнинг розилигисиз унинг иш ҳақидан ушлаб қолиш асослари қайд этилган. Унга кўра иш берувчи қуйидаги ҳолатларда ходимнинг розилигисиз иш ҳақидан ушлаб қолишга ҳақли:

1) солиқлар ва йиғимларни ундириш учун;

2) “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган суд қарорларини ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун, шунингдек ваколатли органларнинг қонуний талабларини бажариш учун;

3) иш ҳақи ҳисобига берилган бўнакни ушлаб қолиш учун, бошқа жойдаги ишга кўчиб ўтганлиги муносабати билан хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига берилган, сарфланмаган ва ўз вақтида қайтарилмаган бўнакни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар оқибатида ортиқча тўланган суммаларни қайтариб олиш учун. 

Бундай ҳолларда иш берувчи бўнакни қайтариш, қарздорликни тўлаш учун белгиланган муддат тамом бўлган кундан ёки тўлов нотўғри ҳисоблаб чиқарилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай ушлаб қолиш ҳақида буйруқ чиқаришга ҳақли. Агар бу муддат ўтиб кетган бўлса ёки ходим бўнакни тўлаш учун ушлаб қолиш асосларига ёхуд миқдорига эътироз билдираётган бўлса, қарзни тўлаш суд тартибида амалга оширилади;

4) ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ошмаса;

5) ушбу Кодекс 312-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида назарда тутилган жаримани ундириш учун;

6) ходим қайси иш йили ҳисобига таътил олиб бўлган бўлса, ўша йил тугагунига қадар меҳнат шартномаси бекор қилинганда таътилнинг ишлаб берилмаган кунлари учун. Бундан бошқа ҳолатларда иш ҳақидан фақат суднинг қарори асосидагина ушлаб қолишга йўл қўйилади. 

❗️Сиздаги ҳолатда ҳам юқоридагилардан бирортаси мавжуд бўлмаса, унда директор ўринбосарининг ҳаракатлари устидан юқоридаги органларга мурожаат қилишингиз лозим.

Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 06 Dek, 23 da maqola yozgan. | 65 ko'rilgan