38 ko'rilgan

‍⚕️‍⚕️‍⚕️‍⚕️‍⚕️‍⚕️

❓Хотирангиз панд берадими?

Хотирани яхшилаш усуллари:

✅Соғлом турмуш тарзи кечиринг, организм жуда ақлли, унга бирон маҳсулот етишмаса, уни талаб қилади. Хотира хам худди шундай, агар хотирамиз ёмонлашаётган бўлса, буни организм учун сигнал деб қабул қилишимиз, зарарли одатлардан воз кечиш, овқат рационимизни қайта кўриб чиқишимиз лозим. 

✅Мияни кераксиз ахбротлардан халос этинг. Баъзида жуда кўп кераксиз нарсаларни эслаб қолишга интиламиз, бундай қилиш шарт эмас. Сизга керакли бўлган маълумотни блокнотга ёзиб бориш орқали эслаб қолиш мумкин.

✅Уйқуга тўйининг,  уйқу вақтида мияда янги нейрон йўллари пайдо бўлади, бу эса хотира учун фойдали. Тунги соат 24:00 дан аввал ётишга одатланинг.

✅Кўпроқ китоб ўқинг. Ўқиганимизда биз учун қизиқарли бўлган ахборотни автоматик тарзда эслаб қоламиз.

✅Бирон тил ўрганиш, ёш улғайган сари тил ўрганиш қийин, дейишади, аммо уриниб кўриш бурчимиз. Бу хотира ёмонлашиши ва деменциянинг (қариликдаги ақли заифлик) олдини олади.

✅Хотира учун фойдали маҳсулотларни тановул этишни унутманг! Буларга витамин ва минералларга бой маҳсулотлар:  асал, ёнғоқ, мевалар (олма, узум, апельсин), гиёҳлар (женьщень, далачой) дан фойдаланганингиз маъкул!

⚠️Хотирани нима сабабдан ёмонлашганини тиббий сабабини аниқлашни ҳам унутманг!

Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 04 Dek, 23 da maqola yozgan. | 38 ko'rilgan