24 ko'rilgan

❓ Мигрантларга қонунчиликда қандай имтиёзлар берилган?

     2021 йил 1 январдан бошлаб меҳнат миграцияси фаолиятини амалга оширувчи шахслар ўзини ўзи банд қилган ҳисобланиб, белгиланган солиқларни тўлаш ҳамда пенсия миқдорини ҳисоблашда инобатга олинади.

     Ўзини ўзи банд қилган шахслар ўзига пенсия ҳисобланиши ва иш стажига эга бўлиши учун БҲМнинг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда (бугунги кунда 170 минг сўм) ижтимоий солиқ тўлайди.

      Солиқ кодексининг 369-моддасига мувофиқ ўзини ўзи банд қилган шахслар жисмоний шахслардан  олинадиган даромад солиғидан озод этилади.

     2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб меҳнат мигрантларига темир йўл билетларининг нархларига 20 фоиз миқдорда чегирмалар берилиши йўлга қўйилган. Шунингдек, вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун республика ҳудудидан ташқарига жўнаб кетаётган фуқароларга 1000 АҚШ доллари миқдорида кредитлар бериш жорий жорий этилган.

     2021 йил 1 январдан бошлаб меҳнат мигрантларига — тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда микроқарзлар берилади.

     Меҳнат миграцияси билан шуғулланиш учун хорижга чиқиб кетаётган шахсларга микроқарзлар берилади. Микроқарзлар хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 10 миллион сўмгача миқдорда бир йил муддатга берилади.

     Боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга БҲМнинг 2 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, “дафтарлар”дан бирига киритилган оила аъзоларига БҲМнинг 5 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.

     Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистонда улар билан бирга яшовчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма берилади.

     Бундан ташқари, меҳнат миграциясига чиқиб кетганларнинг болаларига мавсумий фаолият юритадиган оромгоҳларга бепул йўлланмалар берилади.

    

Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 04 Dek, 23 da maqola yozgan. | 24 ko'rilgan