30 ko'rilgan
БОЛА ПАРВАРИШЛАШ ТАЪТИЛИДА БЎЛГАН ДАВР МЕҲНАТ СТАЖИ СИФАТИДА ҲИСОБГА ОЛИНАДИМИ

     ✳️ Савол: Мен 55 ёшдаман, 6 нафар фарзандларим бор. Бола парваришлаш таътилида бўлган даврим меҳнат стажига кирадими?

     ✅ Жавоб: Меҳнат кодексининг 405-моддаси болани икки ва уч ёшга тўлгунига қадар парваришлаш таътиллари ҳақида. Унга кўра:

     Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин, аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунига қадар болани парваришлаш таътили берилиб, бу давр учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда нафақа тўланади.

     Аёлга унинг хоҳишига кўра, боласи уч ёшга тўлгунига қадар уни парваришлаш учун иш ҳақи сақланмаган ҳолда қўшимча таътил ҳам берилади.

 

     Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган болани парваришлаш таътилларидан боланинг отаси, бувиси, буваси ёки болани ҳақиқатда парваришлаётган бошқа қариндошлари ҳам, шунингдек васийси ҳам тўлиқ ёки қисмларга бўлиб фойдаланиши мумкин.

     Аёл ёки ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган шахслар хоҳишига кўра, болани парваришлаш таътили вақтида тўлиқсиз иш вақти шартлари асосида ёки иш берувчи билан келишув бўйича уйда ишлаши мумкин. Бунда ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ уларнинг нафақа олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади.

     Болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътилларнинг кўпи билан олти йили меҳнат стажига қўшилади, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшиб ҳисобланади.

     Келгусидаги йиллик меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига, агар жамоа шартномасида, шунингдек ташкилотнинг ички ҳужжатида ёхуд меҳнат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, болани парваришлаш таътиллари вақти киритилмайди.

     Демак, Сизни 6 нафар фарзандиз учун бола парваришлаш таътилида ўтирган йилларизни 6 йили меҳнат стажи сифатида ҳисобга олинади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 29 Noy, 23 da maqola yozgan. | 30 ko'rilgan