24 ko'rilgan
#Адлия_хабари

❗️ШИНАЛАР УЧУН УТИЛИЗАЦИЯ ТЎЛОВИНИ СОТИБ ОЛУВЧИЛАР ТЎЛАМАЙДИ

 Ижтимоий тармоқларда автомобиль шиналари билан боғлиқ утилизация йиғими бўйича нотўғри талқиндаги маълумотлар тарқалмоқда.

 2024-2026 йиллар учун мўлжалланган Бюджетномада 2024 йил 1 июлдан автомобиль шиналарининг ҳар бир килограми учун БҲМнинг 0,3 фоизи миқдорида утилизация йиғимини ундириш таклиф қилинмоқда.

Масалан, 4 та шина (балон) енгил автомобиллар учун ўртача 6 кг дан 17 кг гача бўлса, улар учун 6 200 сўмдан 16 200 сўмгача йиғим ундирилади.

‼️Мазкур йиғим ХАРИДОРЛАРДАН УНДИРИЛМАЙДИ, ушбу йиғимни шина ишлаб чиқарувчилар ёки четдан импорт қилаётганлар тўлайди.

⚠️ Шунингдек, йиғим битта янги ишлаб чиқарилган шина учун бир марта тўланади, яъни ҳар йили ундирилмайди,

➡️ Фуқаролар автомобиль сотиб олиб унинг балонларини исталган ўлчамдаги бошқа балонга алмаштирмоқчи бўлганида ҳам утилизация йиғими тўламайди.

 Утилизация йиғимидан тушган пуллар “Яшил макон” дастурларини амалга ошириш учун сарфланади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 26 Noy, 23 da maqola yozgan. | 24 ko'rilgan