84 ko'rilgan
❗️"АЁЛЛАР ДАФТАРИ"ГА КИРИТИЛГАНЛАРНИНГ ТЎЛОВ КОНТРАКТ СУММАСИНИ БИР ҚИСМИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ

 Ҳукуматнинг 2022 йилдаги 145-сон қарори билан тасдиқланган «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари тўғрисидаги низомга асосан

➖ Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасаларида (таълим шаклидан қатъи назар) таҳсил олаётган «Аёллар дафтари»га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари (4 950 000)дан ошмаган миқдоргача «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан секторлар раҳбарлари хулосаси асосида бир маротаба тўлов-контрактини тўлаб берилиши назарда тутилган

✏️ Бу имтиёздан фойдаланишни сўраб аёл бўлганингиз учун эмас, "Аёллар дафтари"да бўлганингиз учун борганингиз маъқул. Сабаби бу имтиёздан юқорида келтирилганидек "Аёллар дафтари"га киритилганлар фойдаланиши мумкин. Мазкур дафтарда бўлмаганлар эса аввал дафтарга киритилиш ҳақида ўйлаши керак.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 24 Noy, 23 da maqola yozgan. | 84 ko'rilgan