40 ko'rilgan
Боғдаги мевали дарахтларимизни кесиб кетишган, зарарни ундиришимиз мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4248-савол:

Ассалому алайкум! Мен Қашқадарё вилояти чироқчи тумани Қуруқсой МФЙ қуруқсой қишлоғиданман бизлар ўтган 2022-  йили давлатимиздан ер олиб мухтарам Президентимиз ташаббуслари билан яшил макон дастури асосида 300 тўп мевали дарахтлар еккан едик. Уларни қанча азоб билан ёзни иссиқларида сув қўйиб катта қилган едик18,11,2023-йили ерталаб 2 та фуқоро 1 та қолдирмасдан тубидан кесиб ташлашкан бу фуқороларга нисбатан қандай жазо бор бизди моддий ва ма'навий зарарди қандай қоплатсак бўлади қайирга мурожаат қилсак бўлади. Жавоб учун олдиндан рахмат

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Биринчи навбатда ўша шахсларнинг ҳаракатлари устидан зудлик билан туман ИИБ ёки прокуратурасига мурожаат қилишингиз лозим.

Қаранг! Жиноят кодексининг 173-моддасига мувофиқ ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш анча миқдорни ташкил этса:

 базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Бунда анча миқдордаги зарар базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган миқдорни ташкил этади.

Юқоридаги норманинг кейинги қисмларида зарар миқдори ортишига қараб жазо чораси ҳам ортиб бораверади.

Зарарни жиноят судида ушбу иш кўрилаётган вақтда Жиноят протсессуал кодекси 275-моддасига биноан фуқаровий даъвогар сифатида ундиришни талаб қилишингиз мумкин.

Бунда Фуқаролик кодексининг 985-моддасига асосан ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.

❗️Демак, сизлардаги ҳолатда ҳам ўша икки шахс мазкур нормага асосан етказилган зарарни тўлиқ қоплаши шарт.

Қаранг! сизлардаги ҳолатда зарар таркибига:

• ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари;

• унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар);

• шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) киритилади.

✅ Шундай экан, сизлар ҳам мазкур масала юзасидан зарарни тўлиқ ундиришни талаб қилишга ҳақлисиз. Бунда ё жиноят судига иш кўрилаётганда ёки алоҳида фуқаролик судига зарарни қоплаш тўғрисида даъво аризаси билан мурожаат қилиш лозим.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 23 Noy, 23 da maqola yozgan. | 40 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing