80 ko'rilgan
МУНТАЗАМ ДАРС ҚОЛДИРАДИГАН ЎҚУВЧИНИ ЎҚУВЧИЛАР САФИДАН ЧИҚАРИШ МУМКИНМИ?

@Yurist_Xizmati 3122-савол:

Assalomu alaykum hurmatli yurist aka. Muntazam dars qoldirib,umuman maktabga kelmayotgan oʻquvchini oʻquvchilar safidan chiqarish mumkinmi? Maktab oʻquvchisini nazarda tutib aytayapman.Shunday oʻquvchilarga qanday chora koʻrish mumkin? Javobingiz uchun oldindan rahmat!!

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❌ Йўқ, мумкин эмас.

Халқ таълими вазирининг 2008-йил 4-мартдаги 56-сонли буйруғи билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисида низомга мувофиқ якуний аттестацияда олган баҳосидан эътирози бўлган битирувчилар якуний аттестация баҳолари эълон қилинган кундан эътиборан уч кун муддат ичида халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари қошида ташкил этилган аппелация комиссиясига мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадирлар.

☝️Мазкур низомнинг 36-бандига кўра йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, “қониқарсиз” баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади.

✅ Шунга кўра сиздаги вазиятда йиллик баҳолари ва якуний аттестациядан ўтолмаган ўқувчиларгина синфда қолдирилиши мумкин.
Bu mavzu Ta'lim bo'limida 20 Noy, 23 da maqola yozgan. | 80 ko'rilgan