80 ko'rilgan
Магистр даражасидаги ходимга 3 йилдан сўнг мутахассис тоифасида ҳақ тўланадими?

@Yurist_Xizmati 4237-савол:

Assalomu alaykum men 2020 magustraturani tugatganman. Menga shu paytgacha katta o'qituvchi lavozimida haq tolangan. Bu yildan sentabr oyidan tolamayapti. 3 yildan keyin tolanmidi deb. Shunga menga katta oqituvchi lavozimida haq tolanishi kerakmi iltimos yoritib bersangiz. Men pedagogika kollejda ishlayman

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом 10-бандида илгари аттестациядан ўтмаган магситр даражасидаги ишга янги қабул қилинган педагог кадрга ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрларга аттестацияга жалб этилгунга қадар иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилиши қайд этилган.

☝️Мана шу қоидага кўра сизга 2020 йилда магистратурани тамомлаб ишга кирганингиздан сўнг аттестатсиядан ўтгунунгизга қадар юқоридаги тоифада ҳақ тўланади.

Энди қаранг! Низомнинг 4-банди иккинчи хатбошида илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрларга ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрлар касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади. Ушбу қоида 2020-йилда амалда бўлган Вазирлар Маҳкамасининг 392-сон қарорида ҳам мавжуд.

❗️Шунга мувофиқ сиздаги вазиятда тоифанинг амал қилиш муддати 3 йил амал қилади. Демак, сиз аттестатсиядан ўтганингиз учун мутахассис сифатида ҳақ тўлаш тўғри.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 14 Noy, 23 da maqola yozgan. | 80 ko'rilgan