41 ko'rilgan
⚡️Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш тартиби

     ⚠️ Хизмат: Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш

     ‍♂️ Хизматдан фойдаланувчилар: Кўчмас мулк эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар

 Хизматни кўрсатиш тартиби:

     1️⃣ Ариза берувчи Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ҳамда сўровнома тўлдиради.

     2️⃣ Ваколатли oрган (Кадастр агентлигининг туман (шаҳар) филиаллари) жойлардаги ўлчовларни амалга оширади.

     3️⃣ Ариза берувчи томонидан ҳисоб-фактурада кўрсатилган тўлов амалга оширилгач, кадастр паспорти шаклантирилади.

      Хизматни кўрсатиш муддати

     Кадастр паспортини тайёрлаш объектнинг мураккаблигига қараб қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

● кўп квартирали уйдаги квартира – 3 иш кунигача;

● якка тартибдаги турар жой – 5 иш кунигача.

     ➡️ Хизмат нархлари бу ерда.

      ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, тўлов қиймати суммасининг 90 фоизи ундирилади.

     ✅ Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:

      кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алохида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;

      кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;

      кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда).

     ⏳ Ушбу ҳолларда кадастр паспорти 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади.

     ☑️ Қоғоз шаклидаги кадастр паспорти Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали, пластик шаклдаги кадастр паспорти фақат Давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 13 Noy, 23 da maqola yozgan. | 41 ko'rilgan