151 ko'rilgan
❗️ЁШЛАР ДАФТАРИГА ҚАНДАЙ КИРИШ МУМКИН ВА КИРИТИЛИШ ТАРТИБИ ҚАНАҚА ?

 Вазирлар Маҳкамасининг 312-сон қарори билан тасдиқланган «Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги Низомга кўра..

✅ Ушбу Низом талаблари асосида "Ёшлар дафтари"га киритилиши мумкин бўлган тоифадаги ариза берувчилар электрон  платформа  орқали "Ёшлар дафтари"га киритилишлари мумкин.

❗️Ёшлар мазкур платформага 3 хил йўл билан:

1) ➖ ариза берувчининг бевосита ўзи томонидан электрон платформага тегишли маълумотларни киритиш орқали;

2) ➖ ариза берувчи томонидан Ёшлар ишлари агентлигининг «1093» қисқа рақамли Call-марказига мурожаат қилиш орқали;

3) ➖ ёшлар етакчисининг кўмагида электрон платформага ариза берувчининг тегишли маълумотларини киритиш йўли билан «Ёшлар дафтари»га киритилади.

✏️ Демак, "Ёшлар дафтари"га кириш учун юқоридаги платформа сўзини устига босиб шахсий маълумотларингиз орқали дафтарга кириш учун ўзингиз ҳаракат қилиб кўрсангиз бўлади, қўлингиздан келмаса ёшлар етакчисидан ёрдам олишингиз мумкин, агар ёшлар етакчиси — ўзи кеча ишга кирдим, ҳали базани тушунмайман деса, «1093» Call-марказига мурожаат қилиб дафтарга киритишларини сўрасангиз бўлади.

✏️ Ундан кейин нима бўлади ? Ундан кейин ёшлар етакчилари томонидан талабгорни аризаси уни "Ёшлар дафтари"га киритиш ёки рад этиш бўйича 3 кун ўрганиб чиқилади ва ўрганиш натижалари бўйича ариза берувчига «Ёшлар дафтари»га киритилганлиги ёки киритиш рад этилганлиги ҳақида асосланган хабар, шу жумладан, СМС-хабарнома юборилади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 08 Noy, 23 da maqola yozgan. | 151 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing