36 ko'rilgan
Қайтар дунё номи бор.

Ниш урсалар кўксима,

Нохақ чақса дилозор,

Дилга дейман ўксима,

Қайтар дунё номи бор.

Куюнманг сиз ҳам бежиз,

Жабр қилса нобакор.

Кафолати минг фоиз,

Қайтар дунё номи бор.

Яралганмиз синовга,

Ҳар бир тонгнинг шоми бор.

Ўйлаб сўзланг бировга ,

Қайтар дунё номи бор.

Кимдир чипқон,ким малҳам,

Хайронсан ким дўст ,ағёр,

Гадога ҳам шохга ҳам,

Қайтар дунё номи бор.

Чоҳлар қазиб жаҳлдан,

Ҳеч кимсага тикманг дор,

Қўрқинг ушбу нақлдан,

Қайтар дунё номи бор.

Сўроқ-савол қиёмга,

Қолмас чоғи ҳеч зинҳор,

Ишлаб қўйманг зиёнга,

Қайтар дунё номи бор.

Шоирман деб эй Дилшод !

Ёзма аччиқ сўз ашъор,

Ранжимасин ҳеч бир зот,

Қайтар дунё номи бор.
Bu mavzu Shaxsiy rivojlanish bo'limida 07 Noy, 23 da maqola yozgan. | 36 ko'rilgan