+8 ovoz
283 ko'rilgan 8 5
Bu mavzu Qiziqarli bo'limida | 283 ko'rilgan
  

5 Javob

+1 ovoz
1
Dasturlash tillarini HTML keyin PHP 
0
Html dasturlash tiliga kirmaydiku()
0
html dasturlash tili emasmi?
+2 ovoz
2

CMS ( Content Management System– Контентларни Бошқариш Тизими) – бу махсус wеb дастур бўлиб, бир неча оддий босқичлардаги амалиётларни бажаргандан сўнг тўла куч билан ишлай оладиган сайт яратиш имкониятини беради. Бундай турдаги wеb дастур, ҳудди компьютерлар учун мўлжалланган дастурлар сингари, бир неча босқичларда фойдаланувчидан сайт ҳақида бошланғич маълумотларни йиғиб олади ва босқичма-босқич сайтингизни автоматик тарзда ташкил этиб беради. Дастурни ўрнатиш жараёнининг ниҳоясида Сиз киритган маълумотларга таянган, ўзингиз хоҳлагандек сайт автоматик тарзда яратилади.

Қуйида энг кенг тарқалган ва бугунги кунда кўпчилик сайтларнинг асоси ҳисобланган CMS дастурларини келтириб ўтмоқчиман. Бу ерда фақат энг кўп фойдаланиладиган, асосий дастурларгина келтирилган. Сайт яратишингиз мумкин булардан бошқа яна кўплаб дастурлар мавжуд.

1. WordPress. Ушбу CMS асосан блог (бирор шахс, жой ёки алоҳида мавзуга бағишланган, тез-тез янгилаб туриладиган, қисқа мақолалар ва маълумотлар киритиб бориладиган ўрта ҳажмдаги сайт) учун мўлжалланган. Аммо бугунги кунга келиб бу CMS шу қадар мукаммаллашиб кетдики, ҳозирда уни ҳатто портал сайтлар учун ҳам ишлатишмоқда.

WordPress – фойдаланиш учун жуда осон, қулай ва энг асосийси 100% бепул бўлган дастур. Уни WordPress’нинг расмий сайти www.wоrdpress.org орқали юклаб олишингиз ва фойдаланишингиз мумкин. Асосий CMS дастурдан ташқари WordPress учун миллионлаб шаблонлар (сайт кўринишлари) ва плагинлар (дастур ичида ишловчи кичик қўшимчалар) яратилган.

Агар Сиз ўзингиз учун шахсий саҳифа очмоқчи бўлсангиз, севимли қўшиқчингизга бағишлаб сайт яратмоқчи бўлсангиз ёки ўзингиз учун қизиқ бўлган бирор мавзуга оид мақолаларингизни бутун дунё билан бўлишмоқчи бўлсангиз WordPress’ни танланг!

Ҳозир Сиз кўриб турган akmx.uz сайти ҳам WordPress CMS асосида яратилган.

Ўзбекистонликлар WordPress’ни ҳам эгаллашга улгуришди! Энди WordPress CMS’ни ўзбек тилида ҳам ишлатишингиз мумкин. Унинг Ўзбекистон учун махсус расмий саҳифаси ҳам бор:  uz.wordpress.org

2. Joomla! Бу CMS асосан катта сайтлар ва порталлар учун мўлжалланган. Оммавийлиги бўйича WordPress’дан кейинги ўринда турса ҳам, ишлатиш жуда қулай, ишончли ва бепул CMS ҳисобланади. Дастурнинг расмий сайти www.joomla.org орқали юклаб олишингиз мумкин.

Joomla! CMS учун ҳам кўплаб шаблонлар, “extension” (кенгайтма, плагин)лар яратилган. Joomla! учун ҳам сайтни ўзбек тилига ўтказиш имконияти бор. Бунинг учун дастурни ўрнатиб, ўзбек тилига ўгириш учун махсус тайёрланган кичик дастурни қўшишингиз кифоя!

Агар Сиз катта портал яратмоқчи бўлсангиз, сайтингиз фойдаланувчилари рўйхатдан ўтиб, сайтингизда “фойдаланувчи-сервер” алоқаси кўринишидаги мураккаб амалиётларини бажара олишини хоҳласангиз, жуда кенг қамровли катта сайт яратмоқчи бўлсангиз Joomla! Сиз учун энг яхши танлов бўла олади.

3. Simple Machines. Форум ташкил этиш учун жуда қулай CMS. Унда фойдаланувчилар рўйхатдан ўтишлари, мавзулар яратишлари, мавжуд мавзуларда ўз фикрларини билдириш орқали қатнашишлари ва бошқаларнинг фикрларини тўлдиришлари мумкин. Бу CMS vBulletin каби катта имконият ва кучга эга бўлмаса ҳам, оддий даражадан юқорироқ бўлган катта форум сайтларни бемалол бошқара олади.

Форум учун ўзбек тилини ўрнатиш имконияти мавжуд, аммо ҳозирча ўзбек тилидаги расмий CMS ишлаб чиқилмаган. Тилни фақат дастурга қўшимча киритиш орқали ўзгартириш имкони бор.

Бугунги кунда Simple Machines форум сайтлар учун енгил ишлаши, ўрнатилиши учун кўп жой талаб қилмаслиги ва энг асосийси бепул бўлганли сабабли ҳам кўп сонли сайтларнинг танловига айланган.

Simple Machines CMS’ни дастурнинг расмий сайти www.simplemachines.org орқали юклаб олишингиз мумкин.

Агар Сайт яратишни режалаштираётган бўлсангиз ва ўз сайтингиз учун қайси CMS тўғри келишини билмаётган бўлсангиз, сайтингизнинг ҳажми ва у орқали фойдаланувчилар қандай маълумотларни олишини режалаштираётганингизга қараб ўзингизга маъқул бўлган CMS’ни танланг.

CMS танлаш жараёнида фақат Сиз танламоқчи бўлган CMS’нинг шаблонларига, сайтнинг ташқи кўринишини белгилайдиган жиҳатларигагина эмас, балки сайтнинг енгил ишлаши, ҳостингингизда кўп жой олмаслиги (агар бунинг зарурати бўлса), қидирув машиналарида осон рўйхатдан ўта олиши, фойдаланувчилар учун қулайлиги, турли браузерларда бир ҳил кўриниши каби муҳим жиҳатларига ҳам эътибор беринг.

Манба: ITportal.uz

Boshlanishiga shularni o'rganing

0 ovoz
0
iloji bolsa pc o'yinlari saytni yarading bunday sayt yoq  yoki universal sayt kino saytlar kop barchasida bir xil kino pc o'yinlarni tas ix topish muomo
0 ovoz
0
PHP eng yaxshisi va qulayi
0 ovoz
0
Html va php ni o'rganing

O'xshash savollar

+3 ovoz
0 javob
kamoltukhtaev Bu mavzu Internet bo'limida 13 May, 19 savol berdi | 50 ko'rilgan
+4 ovoz
3 javob
husnidddin Bu mavzu Qiziqarli bo'limida 19 Fev, 19 savol berdi | 171 ko'rilgan
+11 ovoz
5 javob
Doniyor(StyleUz) Bu mavzu Qiziqarli bo'limida 28 Apr, 17 savol berdi | 449 ko'rilgan
+6 ovoz
4 javob
0 ovoz
0 javob
SHAXIKA Bu mavzu Qiziqarli bo'limida 23 Fev savol berdi | 31 ko'rilgan