83 ko'rilgan
❗️ПОРНОГРАФИК ВИДЕОЛАРНИ ТАРҚАТГАН ШАХСЛАРГА ҚАНДАЙ ЖАВОБГАРЛИК БОР ?

⚡️САВОЛ;

Телеграмдаги айрим бетайин гурухларда порнографик видеоларга кўзимиш тушиб туради. Анашундай видеоларни тарқатган шахсларга қандай жавобгарлик бор ?

⚡️ЖАВОБ;

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189-моддасига асосан, порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, порнографик маҳсулотни реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш, — порнографик маҳсулотни, шу жумладан уни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш ва намойиш этиш воситаларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари (16 500 000 сўм)дан тўрт юз баравари (132 000 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Агар шундай қилмиши учун бир марта маъмурий жавобгарликка тортилган шахс яна шу қилмишини такрорласа у кейинги сафар жиноий жавобгар бўлади.

✏️ Тўғри, кўриб турганингиздек бундай қилмиш учун ўша бетайин гурухлардаги анашундай видеоларни тарқатаётган бетайинларга жавобгарлик бор лекин, ўша бетайинларни хар бирини топиб жавобгарликка тортиш жавобгарликка тортиш ваколатига эга бўлган органлар учун хам осон иш эмас. Кимдир шу ерда туриб ўша ишни қилса, яна кимлардир бошқа давлатдан туриб бу ишни қилади. Бетайин Америкада хам бетайин, Бефаросат Хитойда хам бефаросат. Шунинг учун яхшиси ундай гурухларни тарк этиш керак. Саволда ўзингиз айтгандек бетайин гурух бўлса Сиз у ерда нима қиляпсиз...
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 15 Dek, 23 da maqola yozgan. | 83 ko'rilgan