73 ko'rilgan

#болалар_нафақаси

Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашда турли фирибгарлик ҳолатлар олди олинади

Сўнги йилларда болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланишида бир қанча ҳолатларда ўзига тўқ оилалар ушбу турдаги нафақаларни олиш ҳолатлари кузатилган.

Хусусан, айрим ўзига тўқ фуқаролар ўз мулкларини қариндошлари номига расмийлаштириб, болалар нафақаси ва моддий ёрдам олиб келган.

Шу ва бошқа турдаги ҳолатларни олдини олиш, болалар нафақаси ва моддий ёрдамни чиндан ҳам унга муҳтож оилаларга етиб боришни таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 10 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг янги Қарори эълон қилинди.

Мазкур Қарорга мувофиқ:

✅ 2024 йил мартдан бошлаб оиланинг номига расмийлаштирилмаган, лекин фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари, кўчмас мулклари, чорва моллари фуқароларнинг аризаларига мувофиқлиги жойига чиққан ҳолда ўрганилиш тартиби жорий қилинади.

Бу орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланишида адолат мезонлари мустаҳкамланади.

✅ Расман никоҳи бекор қилинмаган алимент тўлаётган эр (хотин) оила таркибига киритилмаслиги белгиланди.

Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 06 Dek, 23 da maqola yozgan. | 73 ko'rilgan