36 ko'rilgan
#Биласизми

 Қонунчиликка кўра, электр энергияси учун тўловни маиший истеъмолчилар ҳар ойнинг 10-санасига қадар ўтган ойда истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шарт.

 Юқорида кўрсатилган муддат ўтгандан кейин қарздорлик мавжуд бўлганда, маиший истеъмолчилар белгиланган тартибда электр тармоқларидан мажбурий узилади.

 Бундан ташқари, истеъмол қилинган табиий газ ҳажми учун ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари ёки белгиланган меъёрлар асосида ой тугаганидан сўнг 10 кун мобайнида тўлов амалга оширилиши лозим.

Мазкур муддатда истеъмол қилинган табиий газ ҳақи ўз вақтида тўланмаган тақдирда, истеъмолчи газ таъминоти ташкилотига қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 23 Noy, 23 da maqola yozgan. | 36 ko'rilgan