92 ko'rilgan
ҲЕЧ ҚАЕРДА ИШЛАМАЙДИГАН ШАХС БИР НАФАР БОЛАГА ҚАНЧА МИҚДОРДА АЛИМЕНТ ТЎЛАЙДИ?

       ✅ Жавоб: Оила Кодексининг 99-моддасига мувофиқ, агар вояга етмаган болаларга таъминот бериш ҳақидаота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун — тўртдан бир қисми; икки болаучун — учдан бир қисми; уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади. Бутўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин. Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.  

      Сизни хўжайиниз ҳеч қаерда ишламаса, бир нафар бола учун ўртача ойлик иш ҳақининг 4 дан 1 қисми яъни

 1 085 999.75 сўм алимент тўлаши керак сизгa
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 12 Noy, 23 da maqola yozgan. | 92 ko'rilgan