123 ko'rilgan
⚡️Мактабдаги раҳбар ходимлар неча соатгача дарс ўтиши мумкин?

     Мактаб директори, унинг ўринбосарлари (ЎТИБДЎ ва ММИБДЎ) ўз мутахасислиги бўйича ҳафтада 10 соатгача ҳажмда дарс ўтиши мумкин.   

     Ушбу қоида 0.5 ставкада фаолият юритаётган ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларига ҳам тегишли.

     Сабаби, Вазирлар Маҳкамасининг 275-сон қарори 3-иловасининг 14-бандига кўра, таълим муассасасининг раҳбар ходими томонидан унинг эгаллаб турган штат бирлигидан қатъи назар, асосий лавозимнинг бир ҳафтада фақат 10 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб бориши мумкинлиги белгиланган.

     ❕Раҳбар ходимларга ўзи фаолият юритаётган мактабда 10 соат дарс ўтиб, қўшни ёки бошқа ҳудуддаги мактабдан ҳам қўшимча дарс соатлари олишига йўл қўйилмайди.

     Кадрлар етишмаганлиги сабабли мутахасислиги психолог бўлмаган, лекин умумтаълим муассасасида 1 ставка миқдорда психолог лавозимида ишлаб келаётган ходимлар ҳам ўз мутахасислиги бўйича ҳафтада 10 соатгача ҳажмда дарс ўтишлари мумкин.

     Ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича директор ўринбосарлари (ЧҚБТ раҳбари) ушбу фан бўйича ҳафтада 10 соатгача ўқув машғулотларини ўтишади. Лекин, мазкур ўтилаётган дарслар уларнинг лавозим мажбуриятлари таркибига киритилган бўлиб, бунинг учун уларга алоҳида иш ҳақи тўланмайди.

     Раҳбар ходимларга дарслар “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом талабларидан келиб чиққан ҳолда тақсимланиши лозим.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 10 Noy, 23 da maqola yozgan. | 123 ko'rilgan