59 ko'rilgan
❗️АЁЛ ЭРНИНГ ФАМИЛИЯСИГА ЎТИШГА МАЖБУРМИ ?

⚡️САВОЛ;
Қонунчилик бўйича оила қуриш вақтида аёл эрнинг фамилиясига ўтиши мажбурийми ?

⚡️ЖАВОБ;
Оила кодексининг 20-моддасига асосан, никоҳ тузиш вақтида эр ва хотин ўз хоҳиши билан эри ёки хотинининг фамилиясини умумий фамилия қилиб танлайди ёки уларнинг ҳар бири никоҳгача бўлган ўз фамилиясини сақлаб қолади. Эр ва хотиндан бирининг ўз фамилиясини ўзгартириши бошқасининг ҳам фамилияси ўзгаришига олиб келмайди деб кўрсатилган.

✏️ Йўқ, оила қуриш жараёнида аёл эрнинг фамилиясига ўтиши мажбурий эмас. Аёл эрининг ёки эр аёлининг фамилиясига ўтиши бу иҳтиёрий жараён. Тангатоптиева ёки Кетмончоптиева бўлиш Сизга ёқмаётган бўлса, бемалол ўзингизнинг фамилиянгизда қолишингиз мумкин...
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 18 Yan da maqola yozgan. | 59 ko'rilgan