63 ko'rilgan
❓ Уйни сотишдан олинадиган даромад қайси ҳолатларда солиққа тортилади?

     Солиқ кодексининг 375-моддасига кўра мулкий даромадлар таркибига қуйидагилар киради:

1) фоизлар;
2) дивидендлар;
3) мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар;
4) солиқ тўловчига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар.

     Мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади.

     Мазкур қийматни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, мол-мулкни реализация қилиш қиймати, кўчмас мулк бўйича эса – кадастр қиймати ҳамда реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ даромад деб эътироф этилади.

     Тасаввур қилинг, уйингиз бор. Сиз уни бир пайтлар 200 миллион сўмга сотиб олгансиз. Уйнинг кадастр ҳужжатидаги қиймати эса 30 миллион сўмни ташкил этади.

     Нимадир сабаб бўлди-ю, сиз уйингизни 400 миллион сўмга сотдингиз. Назарий ва қонун нуқтайи назаридан ушбу уйнинг сотиб олинган нарxи ва сотилган нарxи ўртасидаги фарқ, яъни 200 миллион сўм (400 миллион – 200 миллион = 200 миллион) уйни сотишдан олинган даромад ҳисобланади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 25 Dek, 23 da maqola yozgan. | 63 ko'rilgan