45 ko'rilgan
❗️ҲАР БИР ШАХС ИШГА ЖОЙЛАШИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА

 Меҳнат кодексининг 94-моддаси ишга жойлашиш ҳуқуқи деб номланиб, унга кўра ҳар кимга ўзининг ишлаб чиқаришга ва ижодий меҳнатга доир қобилиятларидан фойдаланиш ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш бўйича мутлақ ҳуқуқ тегишлидир.

➖ Ҳар ким иш берувчига бевосита мурожаат қилиш ёки меҳнат органларининг бепул кўмаги орқали, шунингдек хусусий бандлик агентликларининг хизматлари воситасида иш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эгадир деб кўрсатилган.

✏️ Тўғри, ишга жойлашиш ҳуқуқи барчага бирдек тегишли, лекин биламизки кўплаб лавозимлар маълум бир маълумотли бўлишни талаб қилади. Шунинг учун юқоридаги нормадан хамма ҳоҳлаган жойига ишга кириши мумкин экан деган хулосага келмаслик керак. Нормада маълумоти борлар маълумот талаб қиладиган жойга, маълумоти бўлмаганлар эса маълумот шарт бўлмаган жойларга ишга кириши мумкинлиги назарда тутилмоқда. Айтайлик, қайсидир соҳа бўйича олий ёки ўрта махсус таълим олгансиз ва маълумотингиз тўғри келадиган соҳага ишга кирмоқчи бўлиб хужжатларингизни тегишли жойларга топширинг бу тўғри аммо мактабни саккизинчи синфигача аранг тугатиб, бошқа ҳеч қандай маълумотга эга бўлмасдан ва орада йигирма беш йил ишсиз юриб энди прокуратурага ишга киришим керак дейишингиз бу хато...
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 21 Dek, 23 da maqola yozgan. | 45 ko'rilgan