45 ko'rilgan
❗️БАРЧА ШАХСИЙ ТОМОРҚА ЭГАЛАРИ ИШ СТАЖИГА ЭГА БЎЛИШЛАРИ УЧУН ИХТИЁРИЙ СОЛИҚ ТЎЛАШЛАРИ МУМКИН

 16.06.2023 йил куни 847-сон Қонун қабул қилинган ва мазкур Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига норасмий бандликни қисқартиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритилган

✅ Солиқ кодексига киритилган ўзгаришга кўра, шахсий томорқасида банд бўлган ёки мазкур майдонда, иссиқхона, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик, гулчилик билан шуғулланаётган томорқа ер эгалари ёки уларнинг оила аъзолари ернинг майдони ёки ҳайвон ва парранда сонидан қатъи назар ўзларига меҳнат стажини ҳисоблаши учун ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин.

❗️Ушбу Қонун қабул қилингунига қадар томорқа эгаларига ер 0,04 гектар, қорамол ёки 50 бош парранда бўлса ижтимоий солиқ тўлашга рухсат берилган.

✅ Мазкур Қонун билан эса, “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги Қонундан ер участкаси ва ҳайвонлар сонига қўйилган талаблар чиқариб ташланди.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 20 Dek, 23 da maqola yozgan. | 45 ko'rilgan