29 ko'rilgan
❌ Қонунчиликка кўра, қуйидаги ҳолларда гўшт маҳсулотларини сотиш тақиқланади

❗️сўйилиши ихтисослаштирилган ва мини сўйиш корхоналарида амалга оширилмаган бўлса;

❗️гўшт ва гўшт маҳсулотларини ташиш учун белгиланмаган транспорт  ёрдамида етказиб берилган бўлса;

❗️тегишли ветеринария ҳужжатлари бўлмаса;

❗️ветеринария-санитария экспертизасининг хулосаси (маълумотномаси) бўлмаса;

❗️оёқлари ва бош қисми жун билан бирга бўлса, шунингдек парранда ва қушларнинг патлари юлинмаган бўлса;

❗️хона ёки кўча ҳароратида илгакка осилган ёки ерга (очиқ раста устига) очиқ ҳолда қўйилган ҳолатда бўлса;

❗️ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган гўштларнинг ягона электрон маълумотлар базасига киритилмаган бўлса
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 08 Dek, 23 da maqola yozgan. | 29 ko'rilgan