106 ko'rilgan

⁉️МАШИНА ОНАМНИ НОМЛАРИДА БЎЛСА  МЕНДАН ГАИ ХОДИМИ ИШОНЧНОМА СЎРАШИ ҚОНУНИЙМИ?

     ✅Асос: ПФ 5816-сон фармонга кўра 2019 йил 1 октабрдан — транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ўртасида транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш тўғрисидаги ишончномани нотариал тасдиқлаш бекор қилинган.

     ❌ Сиздаги вазиятда бу қилган иши ҳуқуқий асосга эга эмас.

     Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 1-декабрдаги 975-сон қарорига илова билан тасдиқланган “Йўл-патрул хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги низом 19-бандига мувофиқ йўл ҳаракати қатнашчиси – ҳайдовчи транспорт воситасини бошқаришда белгиланган ҳужжатларни (транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси, ҳайдовчилик гувоҳномаси, суғурта полиси, юк ҳужжатлари), шахсини тасдиқловчи (ҳайдовчи транспорт воситасини ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқарган ҳолларда) ҳужжатларни ЙПХ ходимлари талаб қилганда текшириш учун тақдим этишга мажбур.

     ✅ Шундай экан сиздаги вазиятда ЙПХ ходимининг ҳаракатлари устидан юқори турувчи органга ёки туман прокуратурасига мурожаат қилишингиз мумкин.

     

Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 01 Dek, 23 da maqola yozgan. | 106 ko'rilgan